Кафедра тарихи

ХАЛҚ ТИББИЁТИ, РЕАБИЛИТОЛОГИЯ ВА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ КАФЕДРАСИНИНГ ТАРИХИ.

Ўзбекистонда Шарқ тиббиёти кафедраси биринчи марта I ТошДавМИда 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, 1996 йил сентябр ойида кафедра номи Халқ тиббиёти Физиотерапия курси билан, деб ўзгартирилди. Кафедранинг асосчиси ва биринчи мудири тиббиёт фанлари доктори, доцент Ли Борис Николаевич бўлган ва кафедра қуйидаги таркибда фаолият юритган: доцент т.ф.н. Зуфарова Н.К., ассистентлар Люв-су, Ким И.Н., Асадова Л.М., Рахимова З.З., Бадалова Г.Н., Туляганова Д.Х.
2010 йил ноябр ойидан бошлаб кафедра Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси номини олди.
Ўзининг иш жараёнида кафедра бўлимлари бир неча бор қўшилиб, ажралган. Биринчи физиотерапия курсини Туркистон Далат университетининг медицина факультети қошида Ўрта Осиёдаги рентгенологиянинг биринчи қалдирғочи, Семашко номидаги физик услубли даволаш Ўрта Осиё институтининг асосчиларидан бири, тиббиёт фанлари доктори Слоним Соломон Ильич (1885-1947 йй.) ташкил этган. Ўзбекистон ФА аъзоси, хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Слоним С.И. 1906 йилда Қозон университетини тамомлаган, 1918 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган. Ўпка патологияси мавзуларида 40 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 1920 йилдан 1927 йилгача Физиотерапия курсининг мудири бўлиб фаолият кўрсатган. Шу даврнинг 1924 йилдан 1926 йилгача Туркистон Далат университетининг медицина факультети декани лавозимида ҳам ишлаган.
Кафедра тарихида қуйидаги олим ва олималар ўзларининг раҳбарликлари билан унинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшдилар: Рагоза Н.И. (1927-1930), Нильсен Е.А. (1930-1934), Фельдман Л.В. (1934-1939), Фрейдович Г.М. (1939-1959), Каримжанов А.К. (1959-1971), Куликов Ю.А. (1971-1979), Джураева Л.А. (1981-1983), Руми С.С. (1983-1985), Ташходжаев Х.М. (1985-1986), Суюмов Ф.А. (1990-2005).

1975 йил Физиотерапия ва ДЖТ курси таркиби.
Каримжанов А.К. (1920-2011 йй.) Тошкентда туғилган. 1944 йили ТошДавМИнинг даволаш факультетини тамомлаган ва 50 йилдан ортиқ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида врач-физиотерапевт бўлиб ишлаган. 1956 йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган, 1962 йилда доцент, 1971 йилда ЎзССРда хизмат кўрсатган шифокор унвонини олган. 1959-1971 йилларда Физиотерапия ва ДЖТ курсига мудирлик қилди. 1965 йилда кафедра қошида физиотерапевтик бўлимни ташкил қилиб, уни физиотерапевтик асбоб ускуналар билан жиҳозлашда фаол иштирок этган. 50 тадан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 34 йиллик педагогик фаолиятида 20 мингдан кўп шифокорларни тайёрлашда қатнашган.

 

Жисмоний тарбия кафедраси 1934 йилда жисмоний тарбия, даволовчи жисмоний тарбия ва врач назорати кафедраси таркибида ташкил этилган бўлиб, унга 1948 йилгача доцент Ильинский Г.П мудирлик қилган.
1948-1950 йиллар ичида жисмоний тарбия кафедрасига 1935 йилда Ленинграднинг Лесгафт номидаги Жисмоний тарбия институтини тамомлаган Серафима Ивановна Евдокимов раҳбарлик қилди.
Шу лавозимда 1950-1952 йилларда Баженова В.А., 1952-1955 йилларда Ленинград тиббиёт институтини тамомлаган, биологик фанлар номзоди, доцент Каган Григорий Давыдович фаолият кўрсатганлар. Каган Г.Д. 1948 йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган, спорт физиологиясига оид 28 тадан ортиқ илмий ишлар муаллифи.
1957-1967 йилларда кафедрага тиббиёт фанлари номзоди, доцент Ходжи-Ахмет Тураходжаев мудирлик қилди. 1950 йилда Тураходжаев Х. Қирғизистон тиббиёт институтини тамомлаган, 1955 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Жисмоний тарбия ва спорт тиббиётида шифокор назоратига бағишланган 39 тадан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 1967 – 1973 йиллар давомида Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти ректори лавозимида ишлаган.
1967 – 1968 йиллар мобайнида кафедрага Хакимов Хамид Муминович мудирлик қилди. Хакимов Х.М. 1956 йилда Москва Жисмоний тарбия институтини тамомлаб, жисмоний тарбия, анатомия ва физиология фанларидан таҳсил берган.
1968-1971йиллар мобайнида кафедрага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, биологик фанлар номзоди, доцент Кульков Евгений Лаврентьевич раҳбарлик қилган. Кульков Е.Л. 1961 йилда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. 1966 йилда номзодлик диссертациясини ёқлади. 1971-1980 йилларда Ўзбекистон министрлар кенгаши қошидаги жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўйича Давлат Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Спорт физиологияси ва биохимияси муаммоларига оид 15 та илмий ишлар муаллифи.
1979-1983 йилларда кафедрага Олег Степанович Жмак (1932-1993 йй.) мудирлик қилди. 1960 йилда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаб, жисмоний тарбия, анатомия ва физиология фанларидан таҳсил берган. Спорт ўйинлари йўналишида етук мутахассис- мураббий. 15 йил давомида институтнинг спорт клубига раҳбарлик қилди.. «Пахтакор» футбол жамоасининг биринчи дарвозабони бўлган. 1983-1985 йилларда умумий ишлар бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.

1975 йил. Жисмоний тарбия ва врач назорати кафедраси.
1971-1979 йй. ва 1993-1999 йилларда. кафедрага тиббиёт фанлари доктори, профессор Куликов Юрий Анатольевич (1938 й.т.) раҳбарлик қилган. Куликов Ю.А. 1961 йилда ТошДавМИни тамомлаб, 1967 йилда номзодлик, 1975 йилда докторлик диссертацияларини ёқлаган. қон айланиши, спорт машқ машғулотларининг физиологик асослари, спорт тиббиёти муаммоларига оид 150 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 1979-1993 йилларда – Жисмоний тарбия ва врач назорати кафедраси мудири бўлиб ишлаган.

1989 йил. Жисмоний тарбия, ДЖТ ва врач назорати кафедраси.

Физиотерапия курси 1993 йил.

1986-1990 йилларда кафедрани биологик фанлар номзоди, доцент Мусаков Собит Ядгарович (1946 й.т.) бошқарди. 1966 йилда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. 1985 йилда номзодлик диссертациясини ёқлади. Иссиқ иқлим шароитида жисмоний юкламаларга адаптация мавзусига оид 28 та илмий ишлари нашр этилган. 1990 йилдан 2005 йилгача II ТошДавМИнинг, 2005-2010 йиллар давомида эса, Тошкент тиббиёт академиясининг жисмоний тарбия кафедрасига раҳбарлик қилди.
1990-1993 йилларда I ТошДавМИнинг жисмоний тарбия кафедрасига Ж.Э. Юсупов мудирлик қилди.
Кафедранинг иш жараёнида турли йилларда қуйидагилар фаолият юритишди: К.Г. Савельев, М.Л. Смирнов, Г.Д. Высогорцев, Г.Х. Ти, А.А. Макаров, В.М. Панкова, С.Н. Андреева, Г.К. Сушко, Л.Е. Ефимова, Г.В. Камарицкая, Р. Готятова, Т. Зайцева, Л.Е. Веретелкина, О. Мещерякова, Н.Н. Ибрагимов, И.С. Сидлин, Л.И. Белякова, А. Бутузов, А.С. Аванесов, Н.П. Ядрышников, Х.М. Ташходжаев, Х.Х. Арипов, А.И. Рыжков, Ю. Немов, А.М. Гафитуллин, Г.Б. Абдурасулова, Ю.А. Афанасьев, Е.С. Старостина, Н. Каюшкина, А.И. Кравцов, В.И. Кильдюшев, Д.А. Шкилев, Г. Федосеев, Р. Гречаник, И.Е. Землянушина, М. Колбасин, Н. Бодян, И.М. Мирзакулов, Д. Курсалин, А. Юсупов, Д. Черников, Н.В. Гришина, Ж.З. Бердыев, Б.А. Уразимбетов, А. Молотов, Б. Болтабаев, С. Лобачев, Б. Ибрагимов, Т. Алешина.

Жисмоний тарбия, ДЖТ ва врач назорати кафедраси. 1998 йил.
1999-2001 йилларда кафедрани педагогик фанлар номзоди, доцент Рафикова Алена Робертовна (1966 й.т.) бошқарди. 1987 йилда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. 1990 йилда номзодлик диссертациясини ёқлади. Спорт психологияси ва юқори ютуқли спорт мавзусига оид 34 та илмий ишлар муаллифи.

Жисмоний тарбия кафедраси 2002 йил.
2001-2005 йилларда кафедрани Мирзакулов Исажон Мусажонович (1966 й.т.) бошқарди. 1989 йилда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. 1989-1992 йилларда I ТошДавМИнинг жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси, 1992-2001 йилларда эса шу кафедранинг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган.
2005 йилда Тошкент тиббиёти академияси шаклланиши билан кафедрага доцент Мусаков С.Я. раҳбарлик қилди. Бу даврда физиотерапия, ДЖТ, спорт тиббиёти соҳасидаги илмий ишлар олиб борилиши давом этди: спортчилар ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи талабалар учун жисмоний юкламалар даражасини мъеёрлаш бўйича изланишлар ўтказилди. Кафедра М.Б.Франк номидаги Республика Жисмоний Даволаш Диспансери, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти, Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги “FUTBOLL-MED” хусусий тиббий марказ, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий терапия ва тиббий реабилитация маркази, ногиронларни реабилитация қилиш миллий маркази билан илмий ҳамкорлик шартномалари асосида кафедра фаолиятининг ривожланиши йўлида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси. 2012 й.
2010 йилдан бошлаб кафедра таркибига халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия бўлимлари кирди. Ҳозирги пайтда кафедрада т.ф.н., доцент Усманходжаева А.А. раҳбарлигида доцентлар: т.ф.д. Ли Б.Н., т.ф.н. Буранова Д.Д., т.ф.н. Адылов Ш.К., б.ф.н. Мусаков С.Я., катта ўқитувчилар т.ф.н.. Высогорцева О.Н., Бадалова Г.Н., Мирбабаева Д.Б., Мельникова Е.А., Леонова В.Н., ассистентлар Ахмедова Д.Ш., Шарипов У.А., Бердиева Д.Б., Иногамов Б.Б., Газиева З.Ю., Усмоналиева Н.Ш.лар фаолият юритишмоқда. Кафедранинг илмий иш мавзуси «Харакат таянч аппарат ва ички аъзоларни касалликларида комплекс реабилитация усуллари», Спортчиларни тайёрлашида тиббий–генетик ва тиббий-биологик аспектлари». Икки йиллик “Реабилитология” мутахассислиги бўйича клиник ординатурада ўқитиш йўлга қўйилган. 2010 йилдан бошлаб “Реабилитология” мутахассислиги бўйича уч йиллик магистратура доцент А.А.Усманходжаеванинг саъи-ҳаракатлари ва раҳбарликлари остида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Усманходжаева Адибахон Амирсаидовна (1971 й.т.), т.ф.н., доцент, 2012 йилнинг сентябридан бошлаб ТТА Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафердасининг мудири. Тошкентда туғилган. 1996 йилда 1-ТошДавМИнинг даволаш факультетини имтиёзли диплом билан битирган, 2000 йилда “Физиотерапия ва ДЖТ” мутахассислиги бўйича клиник ординатурани тамомлаган. Иш фаолиятини 1-ТошДавМИ клиникасининг шифокор-физиотерапевти бўлиб бошлади. 2001 йилда Физиотерапия ва ДЖТ кафедраси ассистенти бўлди. Кафедрада ўқитиладиган фанлардан намунавий ва ишчи дастурлар, 50 тадан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 2005 йилда физиотерапия, ДЖТ ва Спорт тиббиёти мутахассислиги бўйича Москва шаҳридаги Пирогов номидаги Россия Давлат Медицина Университетида, 2008 й. Австрияда Зальцбург шахрида (AAF) «Medical rehabilitation» бўйича малакасини оширди. Далилларга асосланган тиббиёт соҳасида мутахассис бўлиб, ҳалқаро AIHA проектида ишлаган. Олма-Ота ва Бишкек шаҳарларида ўтказилган сертификатланган тренингларда иштирок этган. 2010 йилда «Медико-биологические аспекты адаптации и реабилитации боксеров» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. «Реабилитология» мутахассислигида очилган магистратуранинг асосчиси ва директори, Спорт тиббиёти ва тиббий реабилитация соҳасида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Борис Николаевич Ли (1946 й.т.) – тиббиёт фанлари доктори, доцент. 1971 йилда Самарқанд медицина институтини тамомлаган. 1987 йилда номзодлик, 2002 йилда эса, докторлик диссертацияларини ёқлади. 60 дан ортиқ илмий ишлар, 4 та дарслик, 12 та ўқув услубий кўрсатмалар, халқ тиббиётидан 4 та маъруза матнлари муаллифи. асосий илмий мавзулари “Изучение функционального состояния организма при иглорефлексотерапии (ИРТ) в норме и патологии”. Ли Б.Н. Шарқ Тиббиёти мутахассислиги бўйича Москва, Ленинград, Киев, Сеул шаҳарларида ўз малакаларини оширди. 2005 йилда Ганновер Европа Академиясининг димломига сазовор бўлди. Шу йилнинг ўзида Халқаро экспертлар кенгаши «Золотая корона» орденини тақдим этди. Ли Б.Н. Игнатерапевтлар Халқаро Ассоциацияси аъзоси, СНГ давлатлари олимларининг илмий-техник аъзоси. 1997 йили Ўзбекистонда биринчи бўлиб Корея Республикаси Шарқ Тиббиёти мутахассислари билан «KOICA» дастури асосида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.